Мақолалар

Туя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилди

Чоп этилди Oktabr 30, 2019 Туя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Ансорларнинг суғоришда ишлатадиган туялари бўларди. Ўша туя уларга бўйсунмай, ҳеч кимни миндирмай қўйди.

Ансорлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Бизларни суғоришда ишлатадиган туямиз бор эди. У бизга бўйсунмай, юк орттирмай қўйди. Энди хурмо ва экинларимиз чанқаб қолди”, дейишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалар­га қараб: “Туринглар, мен билан юринглар”, дедилар. Барчалари боққа боришди. Боғнинг бир четида ўша туя ўтлаб юрарди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у томонга юрдилар.

Ансорлар: “Ё Расулуллоҳ! Эҳтиёт бўлинг! У итдек қутурган, яна ташланиб қолмасин”, дейишди. Расу­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мендан хавотир олманг, у зарарсиз”, дедилар.

Туя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўриб, у киши томон кела бошлади. Олдиларига етиб келгач, сажда қилган ҳолида йиқилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг пешонасидан ушладилар. Туя, илгари ҳеч кўрилмаган ҳолат, итоаткор бўлиб қолди ва ишлашга киришиб кетди.

Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Бу ақлсиз ҳайвон сизга сажда қилди, ваҳоланки, бизлар ундан кўра сажда қилишга ҳақлироқмиз”, дейишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганида, ҳақ-ҳуқуқи катта бўлгани учун, аёлларни ўз эрларига сажда қилишга буюрган бўлардим. Жоним измида бўлган Зотга қасам, агар бу туянинг оёғидан боши устигача чақа-яра босиб, йиринглаб кетса, ҳатто уни еб битирса ҳам, туя ишлашдан тўхтамайди”, дедилар»[1].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм