Мақолалар

Тирик эканмиз…

Чоп этилди Oktabr 30, 2019 Тирик эканмиз…da fikr bildirishni o'chirish

Бадавлат киши уйи деразасидан ташқарини кузатаркан, чиқинди титиб, нималардир териб юрган одамни кўрди. “Худога шукрки, фақир эмасман”, деди.

Ўша пайтда фақирнинг кўзи ногиронлар аравачасида келаётган йигитга тушди ва айтди: “Худога шукрки, қўл-оёғим бут”.

Ногирон йигитнинг ёнидан беморни касалхонага олиб кетаётган тез ёрдам машинаси ўтди. “Худога шукрки, оғир хастамасман”, деди у.

Касалхонага етқазилган бемор ичкарига киритилаётганда ҳозиргина жони узилган одамни олиб чиқишаётганини кўрди. “Худога шукрки, тирикман”, деб айтди…

Булар орасида шукр айтмаган фақат ўлган одам эди.

Тирик эканмиз, қай ҳолда бўлсак ҳам, ҳар лаҳзамиз шукрга арзийди. Чунки бизда яшаш фурсати бор.

Мен буларни ёза олган ва сиз уларни ўқий олаётган бўлсангиз, бунинг учун ҳам Яратганга шукрлар бўлсин!

Зумрад тайёрлади.