Мақолалар

Россиялик аёллар аборт қилмасликка даъват қилинади

Чоп этилди Yanvar 25, 2019 No Comments

Россия Федерациясида абортга қарши кураш давом этмоқда.  Аборт қилишга қарор қилган аёлларни қароридан қайтариш керак. Бу ҳақда муниципалитет раҳбариятига ҳомиласини йўқотишга қасд қилган аёллар билан суҳбатлар ўтказиш ҳақида топшириқ берган Пенза области губернатори Иван Белозерцев хабар қилади. “Ҳомиласини олдиришни ният қилган ҳар бир аёл билан аёллар маслаҳатхонаси бош шифокори, руҳиятшунос, жамиятнинг фаол аъзолари бўлган аёллар, муниципалитет раҳбарлари суҳбатлар ўтказиб, аёлнинг нега бундай ишга қарор қилганининг сабабларини ўрганмоғи, уни бу мудҳиш ишдан қайтармоғи даркор. Агар унинг сабаби моддий шароитнинг оғирлиги, ноқулай турмуш шароитлари бўлса, бу муаммони ҳал қилиш чораси кўрилади”, дея губернаторнинг гапини келтиради «Интерфакс». Шунингдек, Белозерцев оналикни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар федерал ва минтақавий кўринишда амалга жорий этилганига ҳам тўхталган. Ҳомилани олдириб ташлаш Ислом динида қаттиқ қораланади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan