Мақолалар

Раҳмат фаришталари кирмайдиган 22 уй

Чоп этилди Oktabr 31, 2019 Раҳмат фаришталари кирмайдиган 22 уйda fikr bildirishni o'chirish

  1. Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).
  2. Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).
  3. Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
  4. Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган (Бақара, 275-276; Имом Бухорий)
  5. Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).
  6. Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
  7. Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
  8. Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).
  9. Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).
  10. Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).
  11. Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).
  12. Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).
  13. Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48).
  14. Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
  15. Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
  16. Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).
  17. Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).
  18. Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).
  19. Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).
  20. Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).
  21. Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).
  22. Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)

 “Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида тайёрланди.

Таржимон: Робия ЖЎРАҚУЛОВА