Дунё янгиликлари

Германия аҳолисининг кўп қисми Туркияга санкция қўллаш ва НАТОдан четлатишга овоз берди

Чоп этилди Oktabr 30, 2019 Германия аҳолисининг кўп қисми Туркияга санкция қўллаш ва НАТОдан четлатишга овоз бердиda fikr bildirishni o'chirish

Германия аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 58 фоизи Анқаранинг «Тинчлик булоғи» операцияси сабаб Туркияни НАТОдан четлатишни ёқлаб чиқди, 18 фоиз одамлар эса бу қарорга қарши эканлигини билдириб овоз берди. Сўровлар YouGov ижтимоий сўров институти томонидан ўтказилди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Респондентларнинг 61 фоизи Анқарага нисбатан молиявий санкцияларнинг қўлланишига, 69 фоизи туркларга ҳарбий товарлар экспортини тўхтатиш лозимлигига овоз берди.

Сўровни буюртма қилган DPA агентлиги 1949 йилда имзоланган Шимолий Атлантика келишувида ташкилотдан қайсидир давлатни чиқариб юбориш шартлари кўзда тутилмаганлигини қайд этган. Шу сабабли Туркияга нисбатан ушбу чорани амалга ошириш муаммоли ҳолат бўлади. Ҳозирчи Германия федератив республикасида ушбу чорани қўллаш ташаббусини фақат Сўллар партияси вакиллари илгари сурмоқда. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас бунга қарама-қарши ўлароқ Туркияни НАТОдаги муҳим иттифоқдош эканлигини таъкидлаган.

Сўровномаларда 2033 нафар германиялик иштирок этган.