Слайдер

“Қўзичоқ“ Беларусдан мукофот билан қайтди

Чоп этилди Oktabr 30, 2019 “Қўзичоқ“ Беларусдан мукофот билан қайтдиda fikr bildirishni o'chirish

Беларусь Республикасида “Анимаёвка” халқаро анимацион фильмлар фестивали анъанавий ўтказиб келинади.
Куни кеча якунланган навбатдаги фестивалда “Мультипликацион фильмлар студияси“ ДУК директори, таниқли аниматор-режиссёр Дмитрий Власовнинг “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар“ анимацион фильми иштирок этди ва ушбу ижодий иш “Миллий эртакнинг моҳирона намойиши учун“ мукофотига сазовор бўлди.
“Анимаёвка“ халқаро анимацион фильмлар фестивали дунёдаги энг яхши анимация асарларини оммалаштириш, қўллаб-қувватлаш, Беларусь ва фестивалда иштирок этувчи мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
– Бу фестиваль ҳақида бутун дунёда билишади. Унда намойиш этилаётган анимацион фильмлар нафақат болалар учун мўлжалланган, балки, чуқур санъат асарларидир, – дейди “Беларусфильм” киностудиясининг режиссёри ва аниматори Игор Волчек.
Форум Беларусь Маданият вазирлиги, Могилёв вилояти ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган.
ЎзА