Дунё янгиликлари

Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штатини иккита федерал ҳудудга бўлмоқчи

Чоп этилди Oktabr 31, 2019 Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штатини иккита федерал ҳудудга бўлмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистон ҳукумати 31 октябрь, пайшанба куни расман катта сиёсий баҳсларга сабаб бўлган Жамму ва Кашмир штатини иккита федерал ҳудудга бўлиб ташлайди. Ҳиндлар шу йўл билан уч ойдан буён қаттиқ хавфсизлик назоратида турган нотинч вилоятдаги вазиятни ўнглашни мақсад қилган, деб ёзмоқда Reuters.

Жорий йилнинг август ойида Ҳиндистон ҳукумати «Бҳаратия Жаната парти» билан биргаликда Жамму ва Кашмир штатини тугатиш ва иккита федерал субъектга бўлиб ташлашни таклиф этган. Мамлакат ички ишлар вазири Амит Шоҳ Конституциянинг 370-моддаси бекор қилингач штатда алоҳида қонунчилик мажлиси сайланиши ва федерал ҳукуматга бўйсунувчи Ладох ҳам бўлишини билдирган. Ушбу қарор сабаб Покистон ҳукумати Лаҳор ва Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли ўртасидаги сўнгги жамоат транспорти йўналиши бўлган автобуслар қатновини бекор қилган ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларига ҳам путур етганди.