Саломатлик

Олимлар атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун энг зарарли маҳсулотни аниқлашди

Чоп этилди Oktabr 31, 2019 Олимлар атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун энг зарарли маҳсулотни аниқлашдиda fikr bildirishni o'chirish

Атроф-муҳитга энг салбий таъсир кўрсатадиган ҳам, эрта ўлимга олиб келадиган ҳам гўшт деб ёзмоқда BFM. Ҳамкорликда тадқиқот ўтказган британиялик (Оксфорд университети) ва америкалик (Миннесота университети) олимлар шундай хулоса беришди.

Ҳамкорлар 15 хил озиқ-овқат маҳсулотини текшириб чиқишди. Диабет, овқат ҳазм қилиш тизими саратони, юрак ишемик касалликлари, инсультга олиб келувчи 15 хил глобал омилнинг 9 таси айнан овқат сифатига боғлиқлиги аён бўлди.

AREI индекси ёрдамида айнан қайси маҳсулотлар инсон саломатлиги ва экологияга кўпроқ зарар етказишини ҳам аниқлашга уриниб кўришди (Ушбу индекс беш экологик кўрсаткични порцияларга тақсимланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг атроф-муҳитга ўртача нисбий таъсирини кўрсатади).

Энг салбий таъсир ишланмаган қизил гўштга таааллуқли бўлиб чиқди — бир порцияга 75 бирлик, ишлов берилган гўштда эса кўрсаткич 37 бирликка тенг.
Эрта ўлим хавфини туғдирувчи маҳсулотлар рўйхатига кирган балиқ AREI индексида (экологик жиҳатдан) бир порцияга 14 бирлик кўрсаткичига эга.

Инсон саломатлигини ёмон тарафга оғдирувчи маҳсулотлар рўйхатида балиқ билан қаторда парранда гўшти, сут маҳсулотлари ва тухум жой олган.
Салбий таъсири энг кам (бир порцияга 4 бирлик) маҳсулотлар — донли экинлар, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар ва зайтун ёғи.

Ушбу тадқиқот муаллифлари дон маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, дуккаклилар, балиқ ва зайтун ёғи каби тўйинмаган ёғли маҳсулотларни истеъмол қилиб, ҳам саломатликни, ҳам экологияни яхшилашга чорлашяпти. Ва аксинча, кўп гўшт ейиш ярамайди!..