Мақолалар

«Сиз сояда, шогирдларингиз офтобда ўтирмасин!»

Чоп этилди Oktabr 31, 2019 «Сиз сояда, шогирдларингиз офтобда ўтирмасин!»da fikr bildirishni o'chirish

Муҳаддислардан бири Ҳорун ибн Абдуллоҳ ал Ҳаммол раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

Кечаси Аҳмад ибн Ҳанбал келиб, эшигимни тақиллатди.

– Ким? – дедим.

– Аҳмад, – деди. Шошиб чиқиб қаршиладим ва бир-биримизга тунги хуш кайфият тилаганимиздан сўнг сўрадим:

– Бирор хизмат буюрадиларми, Абу Абдуллоҳ?

– Ҳа, – деди у киши. – Бугун бир нарса фикру дилимни эгаллаб олди.

– Нима экан у эй Абу Абдуллоҳ? – дедим.

– Сиз дарс бераётганингизда ўтиб қолдим. Сиз соя жойда ўтириб олиб одамларга ҳадис ўқияпсиз, улар эса қўлларида қоғоз-қалам билан қуёшда ўтиришибди. Иккинчи бундай қилманг, одамлар қандай ҳолда ўтирса сиз ҳам ўшандай ўтиринг.

Хатиб Бағдодийнинг «Ал Жомеъ лиахлоқир ровий» китобидан