Мақолалар

Каҳф сурасининг хосияти

Чоп этилди Oktabr 31, 2019 Каҳф сурасининг хосиятиda fikr bildirishni o'chirish

Уламолар наздида Каҳф сурасини, ай­ниқ­са, жума куни ўқиш – энг матлуб иш.

Абу Саид Худрий розиял­лоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унинг учун нур бўлади”» (Имом Насоий ривояти).

Баро ибн Озиб розиял­лоҳу анҳудан ривоят қи­линади: «Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмон­дан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эр­таси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муваккал қил­­ган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хо­тиржамлик ва салобат бағишлайди.

Абдуллоҳ ибн Умар ро­зияллоҳу анҳу ривоят қи­лади: «Пайғамбари­миз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қа­дар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўр­тасидаги (кичик) гуноҳлари кечирилади”» (Ибн Мурдавайҳ ривояти).

Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.

 Раҳматуллоҳ қори ОБИДОВнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари ва Исми Аъзам” китобидан

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 9-сонидан