Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Шундай боғ барпо этмоқ керакки…

Чоп этилди Noyabr 1, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Шундай боғ барпо этмоқ керакки…da fikr bildirishni o'chirish

Тарихчиларнинг ёзишича, Султон Маҳмуд Боғи Эрам монанд боғ барпо қилди. Шу боғда отаси Носир уд-Давла Сабуктегин шарафига зиёфат берди. Зиёфат сўнгида ўзи бажарган ишдан жуда ҳам мамнун бўлган ҳолда:

– Отажон, боғ сизга ёқдими? – деб сўради ва отасидан мақтов ёғилишини кутиб турди.

Сабуктегин:

– Эй нури дийдам, боғ бағоят дилкушо манзил бўлибди. Аммо бизнинг мулозимларимиз ва яқинларимизнинг ҳар бири истаса шундай боғ барпо эта олади. Подшоҳлар шундай боғ барпо этишлари керакки, яна бошқа киши ундай боғни ярата олмасин, унинг меваларидек мева ҳеч ерда бўлмасин, – деди.

Султон Маҳмуд ажабланиб:

– У қандай боғ, отажон? – деб сўради.

– У фузало, ҳукамо ва шуаро суҳбатидир. Унинг дарахти улардан яхши тарбия топиш, яхши ишларни амалга ошириш ва меваси яхши ном қозониш бўлиб, инсоннинг оти то замона охиригача рўзгор саҳифасида абадий қолади. Қишнинг совуқлиги ва ёзнинг иссиқлиги унга таъсир эта олмайди.