Мақолалар

Имон билан яшаш фазилати

Чоп этилди Noyabr 2, 2019 Имон билан яшаш фазилатиda fikr bildirishni o'chirish

Имон билан яшаётган кишининг мартабаси (ислом билан яшаётганга нисбатан) афзалроқдир. У исломий ҳаёт туфайли сўфий бўлди, имоний ҳаёт билан янада сўфийроқ бўлди. Исломий ҳаёт билан бойиди. Имоний ҳаёт билан янада бойиди. Ислом ҳаёти билан мунаввар бўлди, имон ҳаёти билан янада мунавварроқ. бўлди. Ислом ҳаёти билан муқарраб, яқин бўлди, имон ҳаёти билан янада яқинлик ҳосил қилди.

Бу манзил, муборак бир манзилдир! Унинг замин тупроғи тамоман сирдан иборат. Унинг ариғидаги сув яхшилик, ҳаво насими-шаббодасининг барчаси унс, самоси-осмони лутф, фазосидаги булутнинг барчаси сурур, ёмғир томчиси қурб, боғча дарахти дўстлик, саҳро экин-текини Ҳақни мушоҳада ва кўришдир. Агар сен мени карам ва улуғлигинг билан ўраб олсанг, менинг важдим сенинг караминг билан, карамим эса сенинг улуғлигинг биландир. Караминг важдимни боқий қилади, важдим эса мени фано қилади, яъни йўқлигимни боқий қилади. Улуғлигинг ме­нинг зуҳуримдир ва ўзлигим ўзлигимда ниҳондир…

Мана шундай шарафларга чулғанган бу ман­зил «эҳсон» осмонининг заминидир. Ҳақнинг лутф қуёши эҳсон самосида порлайди. Яхшилик ёмғи­ри эҳсон булутидан ёғади. Унсият шаббодаси эҳсон ҳавосидан эсади. Бу сўзнинг далили, ишлар­нинг моҳиятини ва инжаликларини биладиган ҳаз­рат Жаброил (алайҳиссалом)нинг сўзида мавжуд. У ҳазрат пайғамбарга «ё Расу­луллох, эҳсон нима?» деб савол берганида, Расу­ли акрам:

أن تعبد الله كأنك تراه فإن لم تكن تراه فهو يراك

«Аллоҳни куриб тургандек ибодат килишинг­дир. Сен Уни кўрмасанг ҳам, У сени кўриб туради»  дея жавоб берганлар[1].

[1] Имом Бухорий. Имон. 37-ҳ; Имом Муслим. Имон. 1-ҳ

 

 

 

 

Абдулхолиқ ҒИЖДУВОНИЙнинг

“Мақомати Юсуф Ҳамадоний” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 10500 сўм