Ўзбекистон янгиликлари

Навоийда писта пўчоғи ва сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаролар жаримага тортилди

Чоп этилди Noyabr 1, 2019 Навоийда писта пўчоғи ва сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаролар жаримага тортилдиda fikr bildirishni o'chirish

Навоий шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан шаҳар марказий кўчаларида чиқиндиларни исталган ерга ташлаб кетиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Рейд давомида Навоий шаҳар «Орзу» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Гулистон деҳқон бозори атрофида фуқаро К.Н. томонидан писта пўчоқларини ташлаган вақтда бўлим ходимлари томонидан тўхтатилиб, жаримага тортилган.

Фото: ЎзА

Шунингдек, фуқаро Д.Р. «Янги ҳаёт» савдо мажмуаси олдида жойлашган автомобиллар тураргоҳи ҳудудига сигарета қолдиғи ва қоғоз чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатилиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ЭКИҲнинг ярим баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Маълумот учун, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси, 1-қисмига асосан жарима қўлланилишига сабаб бўлади.