Ўзбекистон янгиликлари

Илмий фаолият юритувчилар энди 48 кунлик меҳнат таътилига чиқади

Чоп этилди Noyabr 1, 2019 Илмий фаолият юритувчилар энди 48 кунлик меҳнат таътилига чиқадиda fikr bildirishni o'chirish

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланган эди. 2019 йил 29 октябрь куни давлат раҳбари мазкур Қонунни имзолади.

Сенати аъзоси Солижон Мўминовнинг ёзишича, Қонунда илмий фаолият субъектлари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, олий таълим муассасаларида илмий фаолият юритиш тартиби очиб берилган. Жумладан, олий таълим муассасаларида таълим жараёни билан бирга илмий фаолият ҳам юритилади ва ушбу муассасаларнинг педагог кадрлари тегишли йўналишларда илмий фаолият билан шуғулланишлари шарт.

Бундан ташқари, Қонунда қуйидагилар белгиланган:

– базавий молиялаштириш;
– илмий лойиҳаларни молиялаштириш;
– стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурани молиялаштириш;
– ноёб илмий объектларни сақлашни молиялаштириш;
– илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказларини молиялаштириш.

Қонунда илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш масалалари тартибга солинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлиги миллий илмий мактабларнинг жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлиши, дунё илм-фани ва технологиялари илғор ютуқларидан миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини юксалтиришда фойдаланиш, хорижий сармоялар, чет эллик етук илмий ва технология марказлари, олимлари, мутахассисларини мамлакатга жалб этиш, илмий фаолият юритувчиларнинг хорижда тажриба ва малака орттиришларини таъминлаш мақсадларида амалга оширилади.

Шунингдек, Қонунда илмий фаолият юритувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, давлат илмий ташкилотларнинг илмий фаолият юритувчиларига 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгилаб қўйилган.