Ўзбекистон янгиликлари

Мисрда халқаро Қуръони карим мусобақаси

Чоп этилди Noyabr 1, 2019 Мисрда халқаро Қуръони карим мусобақасиda fikr bildirishni o'chirish

Миср Араб Республикаси Вақфлар ва Ислом ишлари вазири Доктор Муҳаммад Мухтор Жума Миср Араб Республикасида 2020 йилнинг февраль ойида ўтказиладиган 27-халқаро Қуръони карим мусобақасининг машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад раҳимаҳуллоҳ номи билан аталишини маълум қилди.

Доктор Муҳаммад матбуотга берган интервьюсида Мисрда ўтказиладиган 27-халқаро Қуръони карим мусобақасига Шайх Абдулбосит Абдуссомад номининг берилиши, бу машҳур Қуръон ҳофизини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси бўлишини таъкидлади.

Халқаро алоқалар бўлими