Ўзбекистон янгиликлари

«Ислом нури» газетасининг 20-сони нашр этилди.

Чоп этилди Noyabr 1, 2019 «Ислом нури» газетасининг 20-сони нашр этилди.da fikr bildirishni o'chirish

Ўтган ой Ўзбекистон мусулмонлари идораси ариси Усмонхон Алимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси  Абдуғофир Аҳмедов Сурхондарёда бўлиб, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти, қайта қурилган масжидлар ва «Вақф» хайрия жамоат фонди амалга оширган ишларни кўздан кечирган эдилар.

Ушбу сондаги биринчи хабар-мақола ана шу сафар тафсилотларига бағишланган ва «Сурхондарёга сафар» деб номланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво  бўлими имзоси билан эълон қилинган «Мусулмон фитнадан сақланиши лозим» сарлавҳали мақолада одамлар орасига фитна солиш, ихтилоф чиқариш, уларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш, тўғри йўлдан адаштиришни ғараз қилиш каби иллатлар динимизда қаттиқ қоралангани оят, ҳадислар асосида атрофлича тушунтирилган.

Шунингдек, мазкур сонда мўминларнинг бир-бирларига муҳаббатли бўлиши, интизом – муваффақият гарови экани, яхши ният ва яхши амал саодатга элитиши, келиннинг ҳаёли, куёвнинг ориятли бўлиши даркорлиги, фирқаларнинг ночор ғоялари ҳақида муҳтарам газетхонга фойда етказадиган мақолалар эълон қилинган.

Газетанинг сўнгги саҳифасида эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрларига 2020 йил учун энг кўп обуна уюштирган имом-хатиб, имом ноиби, отинойи ва бошқа тарғиботчиларга мукофотлар берилиши эълон қилинган.