Мақолалар

Қовун

Чоп этилди Noyabr 4, 2019 Қовунda fikr bildirishni o'chirish

Мастура ошхонада куймаланиб юрганди. Мактабдан келган қизи Нодира хонтахтада турган яримта қовунни кўриб қувониб кетди.

– Ойи, чой ичмасдан шуни еб қўя қоламан. Апил-тапил еб ўрнидан тураётганида онаси тўхтатди:

– Энди, қизим, яна бир қовунни сўй-да, тилимлаб қўй.

– Емоқчимисиз?

– Йўқ, – деди она. – Ҳали замон янганг ишдан келса, қовунни кўриб кўнгли тусаса, ўзи сўйиб еёлмайди.

– Нега энди? Ана турибди-ку, сўйиб еяверади-да.

– Янги келин, ўзи бунга уялади-да, болам. Шунинг учун тилимлаб қўйсанг, тортинмайди.

Қиз меҳрибон онасидан яна бир чиройли таълим олди.

Содиқжон ИНОЯТОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

«Мўминалар» журналининг 2019 йил, 3-сонидан