Дунё янгиликлари

«Тиб қонунлари»нинг ирландча таржимаси топилди

Чоп этилди Noyabr 4, 2019 «Тиб қонунлари»нинг ирландча таржимаси топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ирландияда Абу Али ибн Синонинг машҳур “Тиб қонунлари” китобининг ирландча таржимаси 1530-йилларда Лондонда босилган маҳаллий бошқарувга оид китобга тикилган ҳолда топилди.

Пергаментга ёзилган қўлёзма XVI асрдан бери Корнуолл шаҳрида яшайдиган бир оилага тегишли бўлган. Оила ўтган йили китоб нима ҳақида ёзилганини аниқлаш мақсадида олимларга мурожаат қилган эди. Дублиндаги Илғор тадқиқотлар институти олимлари қўлёзма Ибн Сино ёзган “Тиб қонунлари” китобининг аввал маълум бўлмаган ирландча таржимасининг бир парчаси эканини аниқлашди. Уларнинг айтишича, авваллари тиббий матнларда Ибн Сино тилга олинган бўлса-да, унинг асарининг бевосита ирландча таржимаси учрамаган эди.

“Тиб қонунлари”нинг ирландча таржимасида бурун ва умуртқа физиологияси ҳақида сўз юритилган. Қўлёзманинг эгалари унинг сканердан ўтказилишига розилик билдирди.