Мақолалар

Чинакам бахт истасангиз…

Чоп этилди Noyabr 5, 2019 Чинакам бахт истасангиз…da fikr bildirishni o'chirish

Аёлнинг бир оғиз ширин сўзи ўртада шаръий  садоқат бино қи­лади, гиналарни кетказади.

Шундай экан, эй аёллар, бахтсизман деманг. Сизнинг саодатингиз:

– Қуръонни тадаббур билан ўқишингиз, унга амал қилишингиз, истиғфор айтишингизда;

– фарзандларингизни тарбиялаб, суннатни таълим беришингизда;

– Аллоҳ таоло буюрганидек авратларингизни  бегона назарлардан сақлашингизда;

– Худодан қўрқадиган, тақволи аёллар билан  дўст тутинишингизда;

– ота-онага яхшилик, қўшниларни ҳурмат, етимларга шафқат қилишингизда;

– кунларингизни фойдаси йўқ ишлар, жанжал билан ўтказ­маслигингизда;

– дунёга муккангиздан кет­маслигингизда;

– айбларингизни унутмаслигингиз, ўзгалар хатосини яши­ришингизда;

– нафсингизга истаган нарсасини беравермаслигингизда;

– бекорчилар билан соатларингизни ўйин-кулгига совур­маслигингизда;

– жисмингиз, уйингиз тозалигига, тартибига эътиборсиз бўлмаслигингизда;

– сизга етган мусибат, бало-офатни ҳар кимга айтавермас­лигингизда;

– ғафлатда қолмаслигингизда;

– мол-дунёни ҳаром ишларга сарфлаб, исроф қилмаслигин­гиздадир.

Бу амалларни бажарсангиз, Аллоҳ сиз билан бирга бўлади. Фаришталар сиз учун истиғфор айтади. Сизни фақат жаннат ку­тади.

Асл саодат шу эмасми?

Заҳириддин МАНСУР тайёрлади.

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 3-сонидан