Мақолалар

Туя йиғлаб, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шикоят қилди

Чоп этилди Noyabr 5, 2019 Туя йиғлаб, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шикоят қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Абдуллоҳ ибн Жаъфар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ортларида бир уловга мингашиб кетдик. Шунда менга бир ҳадисни айтдилар, ҳануз уни ҳеч кимга айтганим йўқ.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар, хурмо дарахти панасига ёки узоқроқ жойга боришни яхши кўрардилар.

Бир куни ансорлардан бирининг боғига кирдилар. Олдиларига шовқин солиб, кўзлари ёшланган туя келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўриб ачиндилар, кўзлари ёшланди ва елкасини силаб-сийпадилар. Туя тинчланди.

– Бу туянинг эгаси ким? – дедилар.

Ансорлардан бир йигит келиб: “Менинг туям, ё Расулуллоҳ!” деди.

– Аллоҳ сени хўжайини қилиб яратгани бу ҳайвонлар хусусида Аллоҳдан қўрқмайсанми?! Туя менга шикоят қилди, сен унга дам бермабсан ва уни қийнабсан, – дедилар»[1].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм