Дунё янгиликлари

Украинада Зеленскийни ҳокимиятдан четлатишга уриниш бўлаётгани маълум қилинди

Чоп этилди Noyabr 5, 2019 Украинада Зеленскийни ҳокимиятдан четлатишга уриниш бўлаётгани маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Украинада Донбассдан қўшинларнинг олиб кетилишидан норозилик сабабли эмас, балки президент Владимир Зеленскийни ҳокимиятдан четлатиш истаги туфайли вазиятни издан чиқаришга уриниш бўлмоқда. Бундай фикрни Украинанинг собиқ адлия вазири Елена Лукаш билдирди.

Лукаш “112 Украина” телеканали эфирида Украинада қўшинларнинг ихтилоф ҳудудидан олиб кетилишига қарши акциялар бундан Зеленскийни тўнтаришни истовчи сиёсий кучлар манфаатдорлиги сабабли давом этаётганини айтган.

“Зеленскийни тўнтаришга уриниш бўлмоқда. Бунга эса “ажойиб” баҳона бор – капитуляция. Шу сабабли вазиятни издан чиқаришга ҳаракат бўлади. Президентда эса куч тузилмаларида ўз одами йўқ. Нима Аваков [ички ишлар вазири Арсен Аваков] Зеленскийнинг одамими?”, деб таъкидлаб ўтган Лукаш.

Собиқ вазирнинг таъкидлашича, Украинада президент алмашгач сезиларли ўзгаришлар бўлмаган. Унинг айтишича, ижтимоий вазият яхшиланмаган, иқтисодиёт эса ёмонлашган, сиёсий вазият эса бир қатор можаролар билан кечмоқда, сўз эркинлиги ҳам шубҳа остида.

“Бироқ аввалгига нисбатан енгиллашди: одамлар аввалгидек “ўзга” ва “ўзиники”га кучли бўлинмаяпти, черковлардан ҳайдалмаяпти”, деб қўшимча қилган Лукаш.

Донбассдаги ихтилоф томонлари 29 октябрдан жанговар ҳаракатлар ҳудудидан ўз кучларини олиб кетишни бошлаган.