Дунё янгиликлари

2020 йилда иқтисоди энг тез ўсиши кутилаётган давлат номи маълум қилинди

Чоп этилди Noyabr 5, 2019 2020 йилда иқтисоди энг тез ўсиши кутилаётган давлат номи маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

«Bloomberg» маълумотларига кўра, Халқаро валюта жамғармаси иқтисодиёти энг тез суръатлар билан ўсиши кутилаётган мамлакатни башорат қилди.

Бундай мамлакат Жанубий Американинг Гаяна давлатидир.

Халқаро валута жамғармасида таъкидланганидек, 2020 йилда ушбу мамлакат иқтисодиёти 86 фоизга ўсади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ўсиш Хитойдан кутилганидан кўра 14 бараварга кўпдир.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса «Exxon Mobil» корпорацияси томонидан улкан нефт захираларини топиши натижасида юзага келади.

Гаянанинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 4 миллиард долларни ташкил этади, аммо 2024 йилда 15 миллиард долларга етиши кутилмоқда.