Дунё янгиликлари

АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш жараёнини бошлади

Чоп этилди Noyabr 6, 2019 АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш жараёнини бошладиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ 4 ноябрь, душанба куни иқлим бўйича Париж келишувидан расман чиқиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Майкл Помпео маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».

«АҚШ Париж келишувидан чиқиш жараёнини бошлади. Келишув шартларига кўра, Қўшма Штатлар бу ҳақда БМТга расмий билдирув юборди. Келишувдан чиқиш билдирув юборилганидан бир йил ўтиб амалга оширилади», — дейилади Помпеонинг баёнотида.

Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатдаги ишчилар, бизнес ва солиқ тўловчиларга шаффоф бўлмаган иқтисодий мажбуриятларни юкловчи ушбу келишувдан чиқиш қарори ҳақида 2017 йил 1 июндаёқ маълум қилган.

«АҚШ шундоқ ҳам зарарли ташланмаларнинг барча турларини қисқартирди. Бу кўрсаткич 1970 йилдан 2018 йилгача 74 фоизга, парник газлари ташланмалари эса 2005 йилдан 2017 йилгача 13 фоизга қисқарди», — дейилади баёнотда.