Ўзбекистон янгиликлари

Музей янги бинода фаолият бошлади

Чоп этилди Noyabr 7, 2019 Музей янги бинода фаолият бошладиda fikr bildirishni o'chirish

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти музейининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
photo5337194600353344249.jpgМамлакатимиздаги кекса маданий-маърифий муассасалардан бири бўлган ушбу музейга 85 йил муқаддам асос солинган. Музей бир неча бор кўчирилиб, Ҳаким Термизий мажмуасидаги “Мерос” музейи, Термиз шаҳридаги собиқ “Ҳарбий қалъа” ва вилоят хўжалик судининг эски биноларида фаолият юритган.Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан уч йил муқаддам вилоят марказидаги Тадбиркорлар биноси музей балансига ўтказилиб, маданий-маърифий муассасага мослаштириш учун йирик ҳажмдаги реконструкция ишлари амалга оширилди. Лойиҳа учун 19 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Уч қаватли муҳташам бинога 8 та замонавий инфокиоск ўрнатилиб, воҳанинг бой ўтмиши ва бугунини видеотасвирлар ёрдамида намойиш этиш йўлга қўйилди.
photo5337194600353344250.jpg
Музей экспозицияси беш бўлимдан иборат. Биринчи қаватда табиат, иккинчи қаватда археология ва тарих, тасвирий санъат ҳамда мустақиллик даври, учинчи қаватда этнография бўлимлари жойлашган. Музей фондида 16 йўналишда 61 минг 325 экспонат сақланмоқда. Унинг 3 минг 150 таси ноёб ашё ва коллекциялардир.
photo5337266257587710992.jpg
photo5337266257587710993.jpg
photo5337266257587710994.jpg
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 майдаги қарори билан музей негизида “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилиб, унга Термиз туманидаги Зурмала минораси, Эски Термиз ёдгорлиги, Шеробод туманидаги Зарутсой, Жарқўрғон туманидаги Жарқўрғон минораси, Шўрчи туманидаги Далварзинтепа, Музработ туманидаги Окс Александрияси (Кампиртепа) маданий мерос объектлари бириктирилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА