Слайдер

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига янги китоблар тақдим этилди

Чоп этилди Noyabr 7, 2019 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига янги китоблар тақдим этилдиda fikr bildirishni o'chirish

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар доирасида Ўзбекистондаги масжид ва мадрасаларга китоблар тақдим этилмоқда. Бу ҳақда хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди

Жорий йилнинг октябрь ойида фонд томонидан ҳомийлар маблағлари эвазига харид қилинган 81 номдаги 500 га яқин китоб Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига тақдим қилинди. Китобларга вақф мулки эканини билдирувчи муҳрлар босилиб, ушбу масжидга етказилган.

Ушбу хайрия ишлари учун қарийб 15 миллион сўмлик китоблар сотиб олинган.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди