Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Навигаторларми ёки Google харитами?

Чоп этилди Noyabr 8, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Навигаторларми ёки Google харитами?da fikr bildirishni o'chirish

Математиканинг ривожланиши унинг янги тармоқлари пайдо бўлишига сабаб бўлди. Масалан, тригонометрия. Тригонометрик тенгламалар юлдузлар ҳақидаги асосий билимлар билан боғлиқ бўлиб, бу мусулмон олими Ал-Баттонийга Ер юзидаги бинонинг аниқ жойлашишини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишга имкон берди. Бу кашфиёт амалда масжидларнинг қибласини бехато аниқлашга шароит яратди.

Бугунги кунда тригонометрик тенгламалар GPS тизимининг яратилишга асос бўлди.

GPS – WGS  84 (WGS  84 – 1984 йилдаги глобал параметрларнинг геодезик тизими бўлиб, унга геоцентрик координаталар тизими киради. Маҳаллий тизимлардан фарқли ўлароқ, у бутун сайёра учун ягона тизим ҳисобланади) глобал координата тизимида масофани, вақтни ва жойлашувни таъминлайдиган сунъий йўлдош, навигация тизими. У деярли ҳар қандай об-ҳаво шароитида Ернинг ва Ерга яқин жисмнинг қаердалигини аниқлашга имкон беради.