Дунё янгиликлари

Макрон: “Европада тинчлик барқарор бўлиши учун Россияга нисбатан муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим”

Чоп этилди Noyabr 8, 2019 Макрон: “Европада тинчлик барқарор бўлиши учун Россияга нисбатан муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим”da fikr bildirishni o'chirish

Франция Президенти Эммануэль Макрон “Economist” журналига берган интервьюсида Европа Россия билан муносабатини қайта кўриб чиқиши лозимлигини айтди.
“Европада тинчлик барқарор бўлиши учун Россияга нисбатан муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим”, дейди Эммануэль Макрон.
Унинг фикрича, АҚШнинг Россияга нисбатан “қўпол” муносабатида америкаликларнинг маъмурий, сиёсий ва тарихий худбинлиги акс этади.