Мақолалар

Салом беришни ўргатиш

Чоп этилди Noyabr 10, 2019 Салом беришни ўргатишda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таоло мўминларни салом беришга буюради:

 «Эй имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уй­ларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига са­лом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз» (Нур, 27).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларига одобли бўлишда саломнинг ўрни ўта муҳимлигини, унда ажру савоб зиёда бўлишини таъкидлаганлар. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилади. «Бир киши Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Исломнинг қайси амали яхши?” деб сўради.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Таом бериш ва таниган-танимаган одамга салом бериш”, дея марҳамат қилдилар».

رَوَى مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا أَوَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ؟ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ»

Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлолмайсизлар. Сизларни ўзаро муҳаббатли бўлишга сабаб бўладиган амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинглар”, дедилар.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм