Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Мардлик изҳори ва одамгарчилик равиши

Чоп этилди Noyabr 10, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Мардлик изҳори ва одамгарчилик равишиda fikr bildirishni o'chirish

Тарихларда ёзилишича, Кермонда ғоят саъий ва меҳмондўст бир подшоҳ бор эди, унинг меҳмондорлик эишиги ҳамиша очиқ бўлиб, эҳсон дастурхони пайваста ёйиғлиқ эди. Кермон шаҳрига ҳар киши келса, унинг карами дастурхонидан нон ер эди. У киши бу шаҳарда бўлганда нонушта, тушлик ва кечки овқатини унинг дастурхонидан олар эди. Азуд уд-Давла қўшини душман сифатида ҳар куни шаҳар дарвозаси олдига келиб, бу подшоҳ лашкари ҳам шаҳардан чиқиб, улар рўбару бўлиб уруш қилар эдилар. Ҳар кеча эса Кермон подшоҳи Азуд уд-Давла лашкарига етгунча таом берар эди.  Азуд уд-Давла бир куни мактуб ёзиб сўради:

– Кундузи жанг қилиш ва кечқурун таом беришнинг нима маъноси бор?

Подшоҳ жавоб берди:

– Жанг қилиш мардлик изҳори, нон бериш одамгарчилик равишидир. Сизлар гарчи душман бўлсангиз ҳам, менинг шаҳримда мусофирсиз. Бир киши шаҳримизга келиб ўз нонини еса, бу биз мезбонлар учун мурувват ва саховатдан эмас.

Азуд уд-Давла бу жавобни эшитиб, “Бу киши шундай мурувватли экан, у билан жанг қилмоқ мурувватдан бўлмайди”, деб ортига қайтиб кетди.