Дунё янгиликлари

Тожикистонда оилавий ажримнинг асосий сабаби айтилди

Чоп этилди Yanvar 26, 2019 Тожикистонда оилавий ажримнинг асосий сабаби айтилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ижтимоий тармоқлар оилавий ажримларнинг асосий сабабларидан бири деб топилди. Бундан ташқари, Тожикистон аҳолисининг учдан бир қисми эри ёки аёлининг кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказишидан норози. Бу ҳақда Республика ёшлар масалалари қўмитаси икки минг киши иштирок этган сўров натижасидан аён бўлган. “Озодий” портали тарқатган маълумотда сўров натижаси ижтимоий тармоқлар оилавий низолар ва ажримларнинг 29 фоизини келтириб чиқараётганини кўрсатган.

Тадқиқот натижалари эълон қилинган пресс-конференцияда иштирок этган уламолар, таъкидлашича, уларга ҳам аёли ёки эрининг ижтимоий тармоқда ёхуд мессенжерда кўп ўтиришидан шикоят қилиб кўпчилик келишар экан. Тожикистон ислом маркази уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода бу ўта нохуш ҳолат бўлса ҳам эр-хотин оилани сақлаб қолиш ва фарзандлари учун бир-бирини кечириб ҳаёт кечирмоғи лозим, дейди.  Унинг айтишича, хорижда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, оила мустаҳкамлигининг 90 фоиз сабаби бир-бирини тушуниб яшаш, 10 фози ташқи таъсирлардан иборат.

Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, 2018 йил Тожикистонда 71 минг никоҳ ўқилган ва 10 минг оила барбод бўлган. Оилавий ажримларнинг яна бир сабаби сифатида хорижга ишлагани кетиш қайд этилган.