Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида биринчи мусиқа олий ўқув юрти очилади

Чоп этилди Yanvar 26, 2019 Саудия Арабистонида биринчи мусиқа олий ўқув юрти очиладиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистонида яқинда қироллик мусиқа институти очилади. Маҳаллий ОАВ хабар қилишича, ихтисослаштирилган ўқув юртида скрипка чалишдан дарс берилади. Бундан ташқари, бу ерда профессионал ижрочилар ва талабалар учун қулайлик сифатида хусусий овоз ёзиш студияси ҳам фаолият бошлайди.

Саудия ҳукумати мусиқа олий ўқув юртини ташкил этиш ишларига мисрлик машҳур скрипач Маҳмуд Срурни таклиф этди. У келажакда ушбу даргоҳда дарс беради. Ўқув юртида 200 талаба дарс олиши мўлжалланган. Бироқ ҳозиргача ариза берганлар сони мингдан ошиб кетди.