Мақолалар

АДИБЛАР ҲАҚИДА 20 ФАКТ

Чоп этилди Noyabr 11, 2019 АДИБЛАР ҲАҚИДА 20 ФАКТda fikr bildirishni o'chirish

 

  1. Уильям Шекспир туғилган кунида ўлган. Аммо бошқа-бошқа йилларда – 1564 йил 23 апрелда туғилган ва орадан 52 йил ўтиб 23 апрель куни  вафот этган.

***

  1. 1616 йил 23 апрелда  Шекспир билан бир кунда яна бир буюк ёзувчи,  «Дон Кихот» китоби муаллифи  – Мигель де Сервантес ҳаётдан кўз юмган.

***

  1. Шекспир замондошлари уни браконьерлик билан шуғулланганини айтишган. У сэр Томас Люсининг қуроли билан оҳу овлаган. Сэр Томаснинг эса  қурол сақлаш учун рухсатномаси бўлмаган.

***

  1. Байрон ниҳоятда сермуҳаббат бўлган, у оқсоқлиги ва хўпасемизлигига қарамай, Венецияда бир йилнинг ўзида 250 та аёлнинг муҳаббатини қозонган.

***

  1. 5. Чарльз Диккенснинг болалиги жуда оғир кечган. Унинг отаси қарздорлиги боис турмага тушиб қолгандан кейин кичкина Чарли этикмой фабрикасига ишга кирган. Тенгдошлари кўча чангитиб ўйнаб юрганда у эрталабдан кечгача этикмой идишларига ёрлиқ ёпиштирган. Шунинг учун унинг асарларидаги бахтиқаро етимлар образи ўта ишонарли чиққан.

***

  1. 1857 йил Диккенснинг уйига Ганс Христиан Андерсен меҳмонга келади. Андерсен ва Диккенс 1847 йил танишади. Уларнинг табиати бир-бирига мос келиб қолади. Орадан ўн йил ўтиб Андерсен унинг ўша вақтдаги таклифини қабул қилиб меҳмонга келади. Бахтга қарши, бунга қадар Диккенснинг ҳаётида талай ўзгаришлар юз берган бўлиб у меҳмон кутадиган аҳволда эмас эди. Аксига олиб  Андерсен уникида деярли беш ҳафта қолади.  “У дания тилидан бошқа ҳеч қайси тилни билмайди, менимча, у ўша тилни ҳам яхши билмаса керак”, дейди ўз меҳмони ҳақида Диккенс дўстларига. Бечора Андерсен кетганидан сўнг Диккенснинг отаси унинг хонасига  “Ганс Андерсен бу хонада беш ҳафта қолди. Ана шу вақт бизнинг оилага йиллардек узоқ туйилди” деб ёзиб қўяди.

***

  1. Оскар Уайльд Диккенснинг асарларини жиддий қабул қилмаган ва ҳар доим унинг устидан кулиб юрган. Умуман, танқидчилар Чарльзу Диккенсни британиялик сара ёзувчилар сирасига кирмайди деб ҳар доим таъкидлаб юришган.

***

  1. Аммо Диккенсни оддий китобхонлар севган – 1841 “Қадимги дўкон” асарининг охирги бобини Нью-Йоркка олиб борганда уни портда олти минг киши кутиб олади ва теплоходдан тушаётганларга қараб ҳаммаси: “Кичкина Нелл ўладими?” деб бақиради.

***

  1. Чарльз Диккенс ҳайкал ва ёдгорликларни жинидан ёмон кўрган ва ўзига уларни қўймасликларини васият қилган. Унга қўйилган ягона бронза ҳайкал Филадельфияда. Дарвоқе, ёзувчининг оиласи бунга дастлаб қаршилик қилган эди.

***

  1. Бальзак бир кунда турк қаҳвасидан 50 чашкагача ичарди. Агар қаҳва қайнатишнинг иложи бўлмаса, Бальзак қаҳвани қуруғича оғзига ташлаб оларди. Статистик маълумотларга кўра, “Инсон комедия”сини ёзгунча у 15 минг чашка ўткир қаҳва ичган.

***

  1. Америкалик ёзувчи О.Генри ёзувчилик фаолиятини камомад учун турмага тушиб қолганда қамоқхонада бошлаган. У шу қадар ажойиб ёза бошлаганки, тез орада одамлар турмани унутиб юборишган.

***

  1. 12. Хемингуэй бешта урушда қатнашган, тўрт марта автоҳалокатга, икки марта авиаҳалокатга учраган. Яна онаси уни болалигида рақс мактабига қатнашга мажбур қилган.

***

  1. Эдгар Аллан По бутун умр қоронғуликдан қўрққан. Бу қўрқув унинг болалигида қабристонда ўқигани сабабли бўлса керак. У ўқиган мактаб шу қадар қашшоқ эдики, ҳатто ўқувчиларга ўқув қўлланмалари сотиб олишга пул топилмасди. Бағоят тадбиркор математика ўқитувчиси дарсини қабристонда, мозорлар орасида ўтади. Ҳар бир ўқувчи кўрсатилган қабр бошига бориб, қабртошидаги ёзувлардан марҳумнинг ўлган йилидан туғилган йилини айириб ташлар ва унинг неча йил яшаганини аниқлар эди. У улғайганда даҳшатли адабиёт асосчиси бўлиб етишганининг сабаби шу бўлса керак.

***

  1. Марк Твен тахаллусини олган ёзувчининг асл исми – Сэмюэл Лэнгхорн Клеменс. Бундан ташқари, адибнинг Дайди, Жош, Томас Жефферсон Снодграсс, Сержант Фатом ва У.Эпаминондас Адрастус Блаб каби тахаллуслари бўлган. Дарвоқе, “марк твен” – кемачиликда денгиз саржини “икки бор ўлчаш” маъносини билдиради. Кема юра оладиган энг қуйи чуқурлик шундай ўлчанган.

***

  1. Агата Кристи дисграфиядан азият чеккан, яъни қўли ёзишга ярамаган. Унинг барча машҳур романлари айтиб туриб ёзилган.

***

  1. Жеймс Жойс ҳамма нарсадан ҳам кучук ва момақалдироқдан кўп қўрққан. У ҳайкалларни ёмон кўрган ва мазохист бўлган.

***

  1. Лев Толстой кексайган чоғида уйдан чиқиб кетганда ҳамма мухбирлар унинг ортидан кетади, фақат энг фаросатли журналист Софья Андреевнанинг аҳволини билиш учун Ясная Полянага чопади. Тезда таҳририятга: “Узр сўраган графиня юзи билан ҳовузга югурди”, деган телеграмма келади. Бу билан мухбир Софья Андреевнанинг сувга чўкмоқчи бўлганини ифода этган. Кейинчалик иборани бутунлай бошқа иккита ёзувчи – Илья Ильф ва Евгений Петров илиб олади ва уни ўзларининг ёрқин қаҳрамони Остап Бендерга совға қилишади.

***

  1. Уильям Фолкнер кўп хатларни эгасига етказиб боришга эриниб ахлат идишига ташлаб кетаётгани маълум бўлиб қолгунига қадар бир неча йил почтачилик қилган.

***

  1. 19. Жек Лондон социалист бўлган. Шунингдек, Америка тарихида ўз меҳнати билан миллион доллар топган биринчи ёзувчи бўлган.

***

  1. Шерлок Холмсни ўйлаб топган Артур Конан Дойл кўз дўхтири бўлган ва у кичкина қанотли сеҳргарнинг борлигига ишонган.

                                                                            Робия  ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.