Мақолалар

Бойликнинг ўзи етмайди…

Чоп этилди Yanvar 26, 2019 Бойликнинг ўзи етмайди…da fikr bildirishni o'chirish

Бир бадавлат одамнинг иккита нобопроқ ўғли бор экан. Ёши улуғ қўшниси унга:

– Болаларингиз дин илмидан озгина сабоқ олса, яхши бўлади. Диний тарбия кўрган боланинг ахлоқи гўзал бўлади. Бир устоз топинг, ўғилларингизга одоб-ахлоқ ўргатсин, диний тарбия берсин. Сўнгра роҳатини кўрасиз, – дебди.

Бой одам эса:

– Болаларимга етти авлодига етадиган давлат қолдираман, уларнинг дин ва ахлоқ дарсларига нима эҳтиёжи бор! – деб жавоб берибди.

Орадан бир неча йил ўтибди. Бир куни ўғиллари билан овқатланаётган бой кичик ўғлига:

– Ўғлим, бир пиёла сув узатиб юборсанг-чи! – дебди.
Кенжатой отасига сигирқараш қилиб:

– Сув қаршингиздаги кўзада, пиёла олдингизда, қўйиб ичавермайсизми?! – деб жеркибди.

Буни эшитган акаси:

– Эй ота, феълини билмагандай шундан, сув сўрайсиз-ей. Кўза ёнингизда турибди-ку! Туриб шундан қўйиб ичсангиз бўлмайдими, менга ҳам бир пиёла узатиб юборинг, – дебди.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.