Мақолалар

Салом бериш одоби

Чоп этилди Noyabr 12, 2019 Салом бериш одобиda fikr bildirishni o'chirish

Салом бериш одоби уловдаги кишининг пиёдага, юрувчи ўтир­ганга, озчилик кўпчиликка, кичикнинг каттага салом беришидир.

رَوَى الشَّيْخَانُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يُسَلِّمُ الرَّاكِبُ عَلَى الْمَاشِي وَالْمَاشِي عَلَى القَاعِدِ وَالْقَلِيلُ عَلَى الْكَثِيرِ

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (ро­зияллоҳу анҳу) ривоят қилади. «Расулуллоҳ (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) “Уловдаги пиёдага, юрувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради”, деди­лар».

Мусулмон бўлмаганларга ўхшаб  салом беришдан қайтариш

رَوَى التِّرْمِذِيُّ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ تَشَبَّهَ بِغَيْرِنَا وَلاَ تَشَبَّهُوا بِالْيَهُودِ وَلاَ بِالنَّصَارَى فإِنَّ تَسْلِيمَ الْيَهُودِ الْإِشَارَةُ بِالْأَصَابِعِ وَتَسْلِيمَ النَّصَارَى الْإِشَارَةُ بِالْكَفِّ

Имом Термизий Амр ибн Шуайбдан, у киши ота­сидан, у киши бобосидан ривоят қилади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзини бизлардан бош­қаларга ўхшатган (тақлид қилган) биздан эмас. Яҳудий ва насронийга ўзларингни ўхшатманглар. Албатта, яҳудий­ларнинг саломи бармоқлари билан ишора қилишдир ва насронийларнинг саломи кафт билан ишора қилишдир”, дедилар.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм