Мақолалар

Тақвонинг самаралари

Чоп этилди Noyabr 14, 2019 Тақвонинг самаралариda fikr bildirishni o'chirish

  1. Аллоҳдан ёрдам ва нусрат бўлиши:

“Йўғ-е (кифоя қилур)! Агар сабрли бўлиб, Аллоҳ­дан қўрқ­сангиз, улар (душманлар) бехос ҳу­жум қилиб қолиш­са – Раб­бингиз сизларга беш мингта белгили фаришта би­лан мадад берур” (Оли Имрон, 125).

  1. Илм ва ҳикмат ато этилиши:

“…Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (шун­­дай) таъ­лим беради. Аллоҳ ҳамма нарсани би­­лув­чидир(Ба­қа­ра, 282).

  1. Ризқнинг кенг бўлиши:

“…Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвиш­лардан) чи­қиш йўлини (пайдо) қилур”. Яна, ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур…” (Талоқ, 2–3).

  1. Ишларнинг осон бўлиши:

“…Ким Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг иши­ни осон қилур” (Талоқ, 4).

  1. Гуноҳларнинг кечирилиши:

“…Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонлик (гуноҳ)ла­ри­ни ўчирур ва мукофотини буюк қилур(Талоқ, 5).

  1. Аллоҳ таолонинг раҳмати ва тавфиқига эришиш:

“Эй (Исога) имон келтирган зотлар! Аллоҳдан қўр­қингиз ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад)га ҳам имон келтирингиз, (шунда) У сизларга Ўз раҳматидан икки баро­бар ато этур ва сизларга (қиёматда ёритувчи) нур пайдо қи­лур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Ҳадид, 28).

  1. Солиҳ амалларнинг қабул бўлиши:

 «Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил ука­си Ҳобилга): “Сени албатта ўлдиражакман!” – деди. (Ҳобил) эса: “(Қурбонликни) Аллоҳ аслида фақат тақволи кишилардан қабул қилур”, деди» (Моида, 27).

  1. Аллоҳ банданинг вафотидан кейин болалари ва молларини сақлаши:

(Васийлар) мабодо заиф (норасида) фарзандларни қол­дириб, (вафот этганларида ўзлари ҳам) улардан хавотир олганлари каби, (ўзга етимларнинг ҳақини ейишда) Аллоҳдан қўрқсинлар ва (уларга) тўғри гапирсинлар” (Нисо, 9).

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм