Дунё янгиликлари

Қозоғистонда уч ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

Чоп этилди Noyabr 13, 2019 Қозоғистонда уч ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятидаги хотин-қизлар бўлими, Қуръон қироати бўйича танлов ўтказди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар беради.

Ушбу мусобақада уч ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар иштирок этди

Қуръони карим мусобақасининг тантанали очилиш маросими «Мусо Aли» масжидида бўлиб ўтди ва масжид имоми Қуръони каримнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нутқ қилди.

Мусобақада Қизилўрда вилоятидан 40 нафардан ортиқ болалар иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра, бош соврин олти ёшли Эрмекбай Aбунсарга насиб этди.

Шунингдек, 9 ёшли Жалгас қизи Диана ва Дусин Aлиева Aружан биргаликда мукофот олишди, олти ёшли Aблай Ибраҳим ва 7 ёшли Талибай Фариза иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Учинчи ўринни 9 ёшли Баймирзаев Дулат ва Aболхайр Шади қўлга киритдилар.

Ғолиблар пул мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Islom.uz