Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Ернинг айланиши

Чоп этилди Noyabr 14, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Ернинг айланишиda fikr bildirishni o'chirish

Қадимги замонларда астрономия ва астрология ўзаро боғлиқ эди. Мусулмон олимлари Қуръонга таяниб, бу фанларнинг бир-бирига яқин эмаслигини исботлаб бердилар. Улар иккисини ажратдилар ва кейингисини афсона, холос, деган хулосага келдилар. Улар Птолемейнинг Қуёш, Ой ва бошқа сайёралар Ернинг атрофида айланади деган назариясини ўқидилар. XI асрда мусулмон олими Ал-Беруний Птолемейнинг назариясининг буткул хатолигини исботлаб берди. У Ер ўз ўқи атрофида айланадиган сайёра деган ғояни илраги сурди. Унинг ғоясини ўша вақтда мусулмон олами қабул қилмаган бўлса-да, унинг назарияси лотин тилига таржима қилинди ва Галилейга ўхшаган олимлар унинг назариясининг тўғрилигини тасдиқлади ва уни ривожлантирди.