Мақолалар

Муҳтазарга қилинадиган ишлар

Чоп этилди Noyabr 15, 2019 Муҳтазарга қилинадиган ишларda fikr bildirishni o'chirish

Муҳтазар – ўлим ёки фаришталар унинг ёнида ҳозир бўлган киши, яъни ўлими яқинлашган киши. Муҳта­зарнинг аломатлари: оёқ учлари жонсизланади, бурни қийшаяди, тирноқлари қорага мойил бўлади, икки чаккаси ичига ботиб кетади, юзининг териси чўзилади.

Ўлими яқинлашган кишининг юзи қиблага қаратиб қўйилади[1]. Ўнг тарафга қараб ётқизиш суннатдир. Оёқларини қибла тарафга қаратиб, чалқанча ётқизиш ҳам жоиз, юзи қибла тарафга қараши учун боши бироз кўтариб қўйилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам қибла ҳақида бундай деганлар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قِبْلَتُكُمْ أَحْيَاءً وَأَمْوَاتًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

«У сизларнинг тирикларингиз ва ўликла­рин­гизнинг ҳам қибласидир»[2].

Энг ишончли фикрга кўра, агар муҳтазарга жон бериш қийин кечаётган бўлса, унга қайси ҳолат осон сезилса, шу ҳолида қолдирилади.

Ўлим тўшагида ётган одамнинг оғзига қошиқ ёки пахта каби нарсалар билан совуқ сув (топишнинг иложи бўлса, замзам суви) томизиш суннат амаллардандир. Бу ишларни унинг яқини ёки яхши кўрган кишиси, унга қандай муомалада бўлишни яхши биладиган одам қилгани афзал.

 

[1] Али ибн Султон Муҳаммад алҚори. «Фатҳу бобилиноя». Байрут: «Доруларқам». 1998. 1-жуз. 427-бет.

[2] Ваҳба Зуҳайлий. «АлФиқҳулисламий ва адиллатуҳу». Дамашқ: «Дорулфикр». 1980. 2-жуз. 452-бет.

 

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

«Исломда жаноза» китобидан