Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон олий таълим муассасасида илк бор «Она ва бола» хонаси очилди

Чоп этилди Noyabr 14, 2019 Ўзбекистон олий таълим муассасасида илк бор «Она ва бола» хонаси очилдиda fikr bildirishni o'chirish

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун «Она ва бола хонаси» ҳамда «Гўзаллик ва нафосат» тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд.

«Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ», — дейилади хабарда.