Дунё янгиликлари

Москвада аёллар учун ўзбек тилида дарс берилмоқда

Чоп этилди Noyabr 14, 2019 Москвада аёллар учун ўзбек тилида дарс берилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Маълумки, жорий йилнинг сентябрь ойидан «Аиша» халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш курси очилган эди. Бу ҳақада Muslimaat.uz сайти хабар беради.

Ушбу ўқув курсидаги дарслар ўзбек тилида олиб борилади. Рус тилидаги дарсларни ўзлаштириш ўзбек миллатига мансуб хотин-қизлар учун қийин кечгани боис, курс раҳбарияти улар учун ўзбек тилида дарслар ташкил қилиб берди.

Хотин-қизлар учун мўлжалланган бу дарслар муфассал тажвид, фиқҳ, ҳадис ва араб тили фанларидан бўлиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Кифоя», «Ҳадис ва ҳаёт» туркум асарлари, шунингдек, Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Муфассал тажвид» китоби асосида ўтилмоқда. Дарслар ҳафтанинг шанба кунлари бўлиб, айни вақтда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 20 нафардан ортиқ хотин-қизлар таҳсил олмоқда.

Muslimaat.uz