Мақолалар

Биринчи бўлиб салом бериш

Чоп этилди Noyabr 16, 2019 Биринчи бўлиб салом беришda fikr bildirishni o'chirish

Катталарнинг олдин салом бериши фарзандга салом бериш таълимини сингдиришнинг яхши йўлидир. Бу борада барчамизнинг илк муаллим ва мураббийимиз бўлган Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эргашиш лозим. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларидан болалар ўтиб қол­са, биринчи бўлиб салом берардилар.

رَوَى الشَّيْخَانُ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ مَرَّ عَلَى الصِّبْيَانِ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ وَقَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَفْعَلُهُ

Имом Бухорий ва Имом Муслим Анасдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. “У киши болаларнинг ёнидан ўтаётиб, уларга салом бердилар ва: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилардилар”, деди.

وَفِي رِوَايَةِ أَبِي دَاوُدَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى غِلْمَانٍ يَلْعَبُونَ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ

Абу Довуд ривоятида: “Пайғамбар (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам) ўйнаб турган болалар ёнидан ўта туриб, уларга салом бердилар”, дейилган.

Инсониятнинг энг азизи ва саййиди бўлган Ҳабибур Раҳмон биз умматларига бу хусусда жуда гўзал таълимни берган эканлар. Ҳатто ёш болаларга ҳам олдин салом берганлари барчамизга бирдек улкан ибрат ва сабоқ бўлиши лозим.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм