Мақолалар

Қатода (розияллоҳу анҳу) кўзларининг жойига қайтарилиши

Чоп этилди Noyabr 16, 2019 Қатода (розияллоҳу анҳу) кўзларининг жойига қайтарилишиda fikr bildirishni o'chirish

Қатода ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу)нинг Уҳуд кунида бир кўзи жароҳатланди ва кўзи ёноғига оқиб тушди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайтариб жойига қўйдилар ва у иккинчисидан ҳам яхши кўрадиган бўлиб қолди[1].

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хушбўй терлари

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизникига келдилар ва шу ерда озроқ мизғидилар.

Онам келди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни терлаб ухлаб ётганларини кўриб, бир шиша идишга терларини йиға бошлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйғониб кетдилар ва сўрадилар: “Эй Умму Сулайм! Нима қиляпсан?”

– Ё Расулуллоҳ! Сизнинг терингиздан хушбўйлик ўрнида фойдаланамиз, зеро, у хушбўйлар ичра энг хушбўйидир, – деб жавоб берди»[2].

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да шундай хислат бор эди, агар у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кўчадан ўтган бўлсалар, ҳидларининг хушбўйлигидан у кишидан кейин ўтган одам бу жойдан, албатта, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтганларини биларди.

Агар бирон-бир тошнинг олдидан ўтадиган бўлсалар, тош у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қиларди».

 

[1] Ибн Асирнинг “Усудул ғоба” китобида 4271-рақам остида келтирилган ривоят.

[2] Имом Муслим ва Имом Аҳмад (3/177) ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм