Дунё янгиликлари

Бошпана сўровчиларга жой етмайди

Чоп этилди Noyabr 15, 2019 Бошпана сўровчиларга жой етмайдиda fikr bildirishni o'chirish

Бельгия ҳукумати мамлакатдан бошпана сўровчилар учун жой етишмаслиги бўйича баёнот берди. 
Ижтимоий масалалар, муҳожирлик ва соғлиқни сақлаш вазири Магги де Блокнинг таъкидлашича, бу ҳолат бошпана сўраб қилинган мурожаатларнинг ошиши ва бу борада ажратилган жойлар тўлгани билан боғлиқ.
«Риа Новости» хабарига кўра, маҳкама қочоқлар учун марказлар очилиши аввалгидан кўра қийинлашганини маълум қилиб, бу ишга хусусий секторнинг ҳам жалб қилиниши лозимлигини маълум қилган.