Мақолалар

Улар у ердан асло чиқа олмаслар

Чоп этилди Noyabr 17, 2019 Улар у ердан асло чиқа олмасларda fikr bildirishni o'chirish

Мунофиқлар имон келтирдик, деб ўзларини мўминлар сафига қўшиши имонни инкор қилишдаги энг юқори нуқтадир. Чунки улар имон масаласини инкор этиб, мазах қилмоқчи бўлади.

Ваҳоланки, имоннинг ўз шартлари бор. Тил билан айтилган ҳар бир нарса имон бўлавермагани сингари, юракдан ишонилмаган нарса ҳам имон бўла олмайди. Мунофиқлар бу макр ва найранглари билан мусулмонлар пинжига кириб олиб, ўзларининг жон, қон ва молларини сақлаб қолмоқчи бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

«Дўзахдан чиқишни истайдилар. Ҳолбуки, улар ундан чиқувчи эмас. Уларга муқим (абадий) азоб (белгилангандир)» (Моида, 37).

Оятда мунофиқлар мол ва жонларини сақлаш у ёқда турсин, балки ўзларини ҳалокатга ташлаганлари билинади.

Оятда келганюходиъунасўзияшириш”, “беркитиш”, “кўз­дан узоқ тутиш”, деган маъноларни англатади (“Сирожул Мунир” тафсири, 1-жилд, 19-бет).

Аллоҳ таоло Бақара сурасини ўзига имон келтирган ва ҳар бир амалини ихлос билан қиладиган, тиллари билан диллари бир бўлган садоқатли бандаларининг сифатлари билан бошлаган, кейинги оятларда эса кофирлар ва мунофиқларнинг макрларини зикр қилган.

Мужоҳид (розияллоҳу анҳу) айтади: «Суранинг илк тўрт оятида мўминларнинг сифатлари, кейинги икки оятда кофирлар ва ундан кейинги ўн уч оятда мунофиқлар сифатлари зикр қилинган. Мунофиқларнинг разилликлари, нодонлик ва масхара қилиб, ҳаддан ошишлари уларнинг кўр, кар ва соқов бўлиб қолганлари билан тасвирланади. Мунофиқлар қиссаси кофирлар қиссаси билан узвий жиҳатдан бирбирига боғлиқ. Аллоҳ таоло мунофиқларнинг зикри билан бошланган оятни “одамлар орасида шундайлари ҳам бор…” деб бошламоқда. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳеч ким эканини кўрсатади» (“Тафсирун Насафий”, 1-жилд, 18-бет).

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 34000 сўм