Дунё янгиликлари

Миср-Россия ҳамкорлиги Миср-АҚШ муносабатига рахна солмоқда

Чоп этилди Noyabr 16, 2019 Миср-Россия ҳамкорлиги Миср-АҚШ муносабатига рахна солмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ Мисрга Россиядан “Су-35“ қирувчи самолётларини сотиб олгудек бўлса, санкция жорий этиш борасида пўписа қилди, дея хабар беради “The Wall Street Journal” нашри.
Нашрда маълум қилинишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Марк Эспер Миср мудофаа вазирига мактуб йўллаган. Унда, Қурол етказиб бериш борасида Россия билан эришиладиган битимлар АҚШ ва Миср ўртасидаги мудофаа масаласидаги амалиётларни мураккаблаштириши таъкидланади.
“The Wall Street Journal” да қайд этилишича, мактуб Россия мудофаа вазирининг Мисрга ташрифи арафасида юборилган.
Маълумот ўрнида, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шу ҳафтада Қоҳирага келган. Вазир Миср ҳукумат вакиллари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Жорий йилнинг баҳор ойларида “Коммерсант“ нашри Россия Мисрга қиймати икки миллиард долларга тенг бир нечта ўн дона “Су-35“ самолётларини етказиб беришга қаратилган битимни имзолагани борасида хабар берган эди.
Хабарларга кўра, Москва уларни ишлаб чиқара бошлаган.
Шу билан бирга “Рособоронэкспорт“ компанияси бу каби шартнома мавжудлигини инкор қилмоқда.