Янгиликлар

Ўзбекистонлик муҳожирлар қайси мамлакатда кўп?

Чоп этилди Noyabr 16, 2019 Ўзбекистонлик муҳожирлар қайси мамлакатда кўп?da fikr bildirishni o'chirish

Бугунги кунда 2 миллион 600 нафар Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда.

Халқаро пресс клубнинг «Пресс-қаҳва» дебатлари дастурининг ишсизлик ва меҳнат муносабатларига бағишланган анжуманида айтилишича, уларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион 200 нафари Россияда, 350 минг нафари Қозоғистонда, 80 минг нафари Жанубий Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Кўпчилик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мазкур статистикаси реал ҳаётдаги рақамлардан фарқ қилишини айтади. Вазирлик вакили рақамлар ўртасидаги фарқ катта эмаслигини маълум қилган. Мутасаддиси маълумотига кўра, хориждан ўтган йили меҳнат мигрантлар Ўзбекистонга 5 миллиарддан ортиқ валюта юборган.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушган. Яъни айни ҳисоботларда, мамлакатимиздаги ишсизлар сони 1 миллион 300 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган. 50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304 минг 500 та янги иш ўринлари яратилган.

Ишсизлик энг юқори бўлган ҳудудлар бу Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидир.