Ўзбекистон янгиликлари

Фотолавҳа: Зиёратчилар муборак заминга етиб бордилар

Чоп этилди Noyabr 18, 2019 Фотолавҳа: Зиёратчилар муборак заминга етиб бордиларda fikr bildirishni o'chirish

15 ноябрь куни Саудия Арабистонига умра амалларини адо этиш учун етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Мадинаи мунавварадаги “Зам-зам пулман” меҳмонхонасида катта эҳтиром ва юксак илтифотлар ила кутиб олинди. Катта орзулар, яхши тилаклар ва чин ихлослар оғушида келган зиёратчиларни ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олдилар.
Зиёратчиларимизга меҳмонхонада таомлар тортилди ҳамда уларга ширинликлар улашилиб, икром қилинди. “Ҳаж – 2019” мавсуми ишчи гуруҳи аъзолари, шифокорлар ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати мутасаддилари юртдошларимизга табассум ила пешвоз чиқдилар.
Бундай шароитлар ва илтифотлар зиёратчиларимизнинг ибодатга бўлган рағбатларини янада оширади ва ихлосларини зиёда айлайди, иншо Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати