Мақолалар

Нил сатҳини ўлчовчи қурилма

Чоп этилди Noyabr 19, 2019 Нил сатҳини ўлчовчи қурилмаda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Ториқ Суалим Америкадаги Қоҳира университети:

«Бу – нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи ўлчанган. Нил дарёсида ҳар йили тошқин бўлиб, у пайтда сув мана шу туйнукдан кирган. Ҳозир биз турган жой сув билан тўлган. Мана бу устунга чизиқлар чизилган. Ўлчов бирлиги – газ, бир тирсак. Устунга ҳар бир газ баландликка чизиқлар ўйиб қўйилган. Бу ерда ҳар йилги, ҳар кунги сувнинг сатҳи белгилаб борилган. Ҳар йилги маълумотлар ўтган йил ва ундан олдинги кўрсаткичлар билан солиштириб борилган. Агар сувнинг сатҳи юқори бўлса, демак далалар яхши суғорилади, ҳосил юқори бўлади, савдо яхши бўлади, даромад катта бўлади, одамлар солиқ тўлашади – ҳеч қандай муаммо бўлмайди».

Ислом давлати мутасаддилари Нил дарёсининг сатҳини кузатиб бориб, бу йилги кутилаётган ҳосилни чамалаб, олинадиган солиқнинг миқдорини белгилашар эди. Чунки мусулмонларнинг мақсади талончилик эмас эди. Уларнинг мақсади узоқ йиллар турадиган салтанат барпо этиш, Мисрни эса унинг тожидаги олмослардан бирига айлантириш эди.

Асосан кўчманчи қабилалардан иборат бўлган мусулмон армияси энди бир жойда қўним топиб, мамлакатда доимий қароргоҳ ташкил қилиши лозим эди. Улар илк ғалаба қозонган жойдан бир неча юз метр нарида археологлар мусулмонларнинг Мисрдаги дастлабки қароргоҳининг қолдиқларини топишди.

Доктор Элисон Гасконь Саутгэмптон университети

«Бу тош бинолар ушбу минтақадаги дастлабки мусулмон манзилгоҳига тегишли уйларнинг қолдиғи экан. Уларни фустат деб аташган. Аввалига бу ерга мусулмон лашкари жойлашган. Бу ер уларнинг қароргоҳи бўлган бўлса керак. Бундай шаҳар-гарнизонлар – доимий қароргоҳга айлантирилган ҳарбий лагерлардир. Энг аввал жомеъ масжиди қурилган. Масжидлар янги диний жамиятни бирлаштирувчи энг муҳим маскан бўлган. Шаҳарчанинг қолган қисми турли қабила ва жамоаларга уй-жой учун ажратиб берилган. Улар ўз манзилларида уй-жойлар, маҳалла масжидлар ва фустат кварталларида жойлашган аҳолининг эҳтиёжларига оид бошқа бино, иморат ва иншоотлар қуришган. Умуман олганда, фустат – мутлақо янги шаклдаги маскандир. У мутлақо бўш ерда бунёд қилинган. Мусулмонлар келгунча бу ерлар яйдоқ жой бўлган. Бу ҳол шаҳарлар тарихида ноёб ҳодисадир».

Мусулмон араблар янги пойтахтни мутлақо янгидан, йўқдан қуриб бошлашди. Фустат деб номланган бу кичик манзилгоҳ вақт ўтиб Қоҳира шаҳрига – бугунги кунда араб дунёсининг энг йирик шаҳрига айланди. Эндиликда Қоҳира аҳолиси 15 миллион кишилик минглаб миноралар шаҳрига айланган.

Ислом ҳудудлари кенгайиб борган сари исломий қиёфадаги янги шаҳарлар – Бағдод, Басра, Мосул, Фустат ва Қайрувон шаҳарлари пайдо бўлди. Улар туфайли Арабистон ва Шимолий Африканинг қиёфасини тамомила ўзгариб кетди. Ҳозирги кунда ҳам Марокашдаги Фас шаҳри каби кўплаб шаҳарнинг меъморий режаси уларга асос солган кўчманчи арабларнинг характери ва маданиятини акс эттиради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

 

islom.uz