Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда қайси касб эгаларига талаб катта экани маълум қилинди

Чоп этилди Noyabr 20, 2019 Тошкентда қайси касб эгаларига талаб катта экани маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

We Project интернет-нашри Тошкент шаҳрида талаб энг катта бўлган мутахассисликларни маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон пойтахтида таълим, архитектура, экология соҳасидаги мутахассислар ҳамда бухгалтерларга талаб катта экан.

Боғча тарбиячилари

Ушбу мутахассислик бўйича малакали ходимлар етишмаслиги айниқса давлат болалар боғчаларида яққол сезилади.

Ўқитувчилар

Ўқитувчилар билан боғлиқ муаммо давлат мактабларида кузатилмоқда. Мактабларда ўз фанидан сифатли ва қизиқарли дарс берувчи ўқитувчилар етишмайди.

Замонавий ёндашувга эга архитекторлар

Аксарият тошкентликларнинг таъкидлашича, пойтахтда бир хил кўринишдаги фасадлар кўп учрайди. Бунга бир нечта омил сабаб бўлиб, улар орасида архитекторлар билими пастлиги, тасдиқланган ва амалга оширилаётган лойиҳаларда креативлик етишмаслиги бор.

Шаҳар муҳитини режалаштириш бўйича мутахассислар

Автотураргоҳлар йўқлиги, кенгайтиришнинг имкони йўқ тор кўчалар, мактаб ва болалар бочғаларидан олисда қурилган турар-жойлар – буларнинг барчаси Тошкентни одамлар учун қулай қиладиган “қаҳрамонлар”ни талаб қилади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш ва хавфсиз утиллаштириш бўйича мутахассислар

Тошкентликлар кўчалар ва ҳавони тозароқ қилишга имкон берувчи эколойиҳалар зарурлигини айтиб келишади. Бунинг учун уқувли мутахассислар етишмайди.

Сувни тозалаш бўйича мутахассис

Бу касбга катта талаб Тошкентда сувни биологик тозалаш билан боғлиқ муаммолар билан шартланган.

Бухгалтерлар

Бухгалтерларга катта талаб қонунчиликда тез-тез ўзгаришлар юз бериб туриши билан боғланган. Таъкидланишича, пойтахтда малакали, масъулиятли ва ишида замонавий компьютер дастурларини қўллай оладиган бухгалтерларга катта эҳтиёж сезилади.