Ҳанзала ибн Худаймнинг бошини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) силаганлари баракаси
Ҳанзала ибн Худаймнинг отаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Ота онам сизга фидо бўлсин! Мен кексайиб қолдим. Мана шу ўғлим Ҳанзаланинг ҳақига дуо қилсангиз”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг қўлидан ушлаб, бошини силадилар ва: “Эй бола! Сенга Аллоҳнинг баракоти бўлсин!” дедилар.
Шундан сўнг Ҳанзаланинг олдига ўсимта ўсиб, ғурра бўлган кишилар ёки елини шишиб кетган қўй ва туяларни олиб келишарди. У қўлига туфлаб, бошининг ялтир жойига ишқаб: «Бисмиллаҳ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллари изидан», деб касалларни силар ва улар тузалиб кетарди.
Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 23000 сўм